Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчи Диего Костанинг қайтаётганини расман эълон қилди. Бу борада жамоа Лондон «Челси»си билан келишувга эришган.
Яқин кунлар ичида Диего Коста «Атлетико» тиббий кўригидан ўтади. Бунгача у «Челси» бош мураббийи Антонио Конте билан чиқиша олмай қолган, якунда италиялик мутахассис Костага жамоага ортиқ керак эмаслиги борасида хабарнома қолдирганди.
Бундан ташқари лондонликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун «Реал»дан Альваро Моратани сотиб олди. 80 миллион еврога тушган футболчи «Челси»га мослашиб кетди ва қатор голлар ура бошлади.
«Челси» Диего Костани уч йил аввал 38 миллион еврога сотиб олганди. «Атлетико» энди уни 60 миллион бериб қайтариб олмоқда.
Изоҳ (0)