Россиялик жиноятчи, «Тверлик мерган» лақабини олган Сергей Егоров суд қарори устидан апелляция бериб, умрбод қамоқ жазосини 25 йиллик ҳибсга алмаштиришни сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Россия қонунчилигига кўра, реал максимал қамоқ мухлати 25 йилни ташкил этади. Сергей Егоровнинг адвокати Тимофей Шчербаков шу ҳолатдан келиб чиқмоқда.
Тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлган Егоров Тверь вилоят суди томонидан 12 сентябрь куни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан олдин у ўз айбини тан олган ва ўлим жазосига розилигини билдирган эди. Аммо унинг иқрори судья қарорини юмшатмади.
Изоҳ (0)