Туркия полицияси Истанбул суди олдида рўй берган отишмадан сўнг йигирмага яқин одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Судда қотиллик иши кўриб чиқилаётган пайтда икки рақобатчи жиноий гуруҳ тарафдорлари бир-бирига қарата ўт очди. Бир киши яраланди. У шифохонага ётқизилди.
Шунингдек, бир бола шифохонада ётибди, аммо у яраланмаган, балки шокка тушгани тахмин қилинмоқда.
Суд биноси олдига полиция нарядлари олиб келинди, ҳаводан уларни вертолёт қўллаб-қувватлаб турибди.
Изоҳ (0)