Apple’нинг шов-шувли тақдимотидан бир ҳафта ўтиб, Apple Watch ақлли соатлари биринчи авлоди ҳақидаги илк хулосалар пайдо бўла бошлади. Улар унчалик яхши эмас, деб ёзади InsiderPro.
Қиймати 399 долларлик Apple Watch Series 3 22 сентябрдан сотувга чиқади. Бу компаниянинг LTE модули жойланганлиги туфайли iPhone’га боғланмаган тарзда ишлай олувчи (жумладан, қўнғироқ қилиш имконияти) биринчи соатидир.
Бироқ биринчи фойдаланувчилар аллақачон LTE билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилмоқда: Siri чақирувлари ва телефон қўнғироқлари учун ҳам iPhone’ни ёқишга тўғри келмоқда. Ва ниҳоят LTE ёқилганда эса батарея қувватини тез тугатмоқда. Бошқа камчиликлар қаторида қўнғироқлар ва мобил алоқа билан боғлиқ бошқа қийинчиликлар бор.
Шунинг учун ҳозирча Apple Watch Series 3 ни сотиб олмай турган маъқул кўринади — ҳеч бўлмаганда Apple бу муаммоларни ҳал қилгунга қадар. Унинг ўрнига 329 долларга LTE модулсиз Series 3 ни харид қилиш мумкин.
Фойдаланувчилар қуйидаги муаммолардан шикоят қилмоқда.
Лорен Гуд (The Verge) LTE-модул ва заиф батарея ҳақида сўзлаб берди:
Биринчи синовда iPhone’ни «Самолётда» режимига қўйиб соат билан сайрга чиқдим. Хабар юборишга, телефон қўнғироғини амалга ошириш учун Siri’ни чақиришга уриндим — бироқ ҳеч бири ишга тушмади. Siri’нинг бошқа буйруқлари ҳам жавобсиз қолди.
Баъзан телефон қўнғироқлари ишласа ҳам, контактларни қўлда излашга тўғри келди. Bluetooth-наушниклар ёрдамидаги қўнғироқлар сифати анча яхши, бироқ Apple Watch’га ўрнатилган микрофон идеал эмас. LTE-модул 60 дақиқа ишлагандан сўнг ва Siri қўнғироғига бир нечта уриниш ва етти дақиқалик икки телефон сўзлашувидан сўнг батарея қуввати 27 фоизгача камайиб кетди.
Жоанна Стерн (The Wall Street Journal) ҳам Apple Watch Series 3 ни харид қилишни тавсия қилмайди:
Мобил модул баъзан ҳақиқий нажотга айланади. Шунинг учун алоқа ҳақиқатан ишончли бўлгунга қадар Apple Watch харид қилишни тавсия қилмайман.
Николь Нгьюен (BuzzFeed) соатни синовдан ўтказишнинг муваффақиятлироқ тажрибаси билан мақтанди:
Apple Watch Series 3 — муносиб ақлли соат, айниқса спортчилар учун. Мобил алоқа янги функцияси смартфонни машғулотларга олишни ёқтирмайдиганларга маъқул келади. Бундан ташқари, соат — телефонини доим уйда унутиб қолдирадиган одамлар учун ажойиб суғурта.
Брайан Чен (The New York Times) мобил модул учун қўшимча тўловни танқид қилди:
Мобил модул — кўпчиликка керак бўлмайдиган ҳашам. Шунинг учун iPhone’сиз ўтказишингиз мумкин бўлган дақиқалар учун ортиқча тўлаш маъносиз. Қолаверса, алоқа учун ойига қўшимча 10 доллар тўлашга тўғри келади. Хулосам: соатдан смартфонсиз фойдаланиш имконияти уларнинг қийматини сира оқламайди.
Изоҳ (0)