Келес шаҳридаги компьютер клубларидан бирида пичоқлашиш билан боғлиқ воқеа қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ маълум қилди.
«Тошкент туманида 17 сентябрь куни соат 15:00 ларда 1996 йилда туғилган Акмал Ҳошимов Келес шаҳри Маҳмуд Кошғарий кўчасида жойлашган ‘Анвар-Аброр-Савдо’ МЧЖга қарашли компьютер клубида ўзаро жанжаллашиб, 1991 йилда туғилган Ҳасан Тешабоевни кўкрак қафаси олди ўнг томонига икки маротаба ош пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган», — дейилади хабарномада.
Акмал Ҳошимов ушланди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)