Hyundai компанияси BMW ва Mercedes-Benz сингари премиал брендлар замонавий технологияларга қизиқиш билдираётганини «ақлсизлик» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда BMW M’нинг собиқ раҳбари, бугун Жанубий Корея маркасининг спорт бўлинмаси — Hyundai N’га бошчилик қилаётган Альберт Бирман Drive нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар қилади Motor нашри.
«Бизда пневматик илгак, фаол стабилизатор ёки йўлни ‘ҳис қиладиган’ камера йўқ. Бунинг бари ақлсизлик. Лекин бизда мустаҳкам платформа, машиналаримиз рақобатчиларимизникидан оғирроқ бўлса ҳам, тонналаб юқори мустаҳкамликдаги пўлат, бошқариладиган амортизаторлар бор. Ва шунинг ўзи етади», — деди Бирман.
Топ-менежернинг сўзларига қараганда, люкс сегментидаги кўпчилик технологиялар маркетинг ва ОАВда «шовқин кўтариш»дан бошқа нарса эмас.
«Уларнинг кўпчилиги ишлатилмайди, бузилган тақдирда эса харидорлар учун оғир юкка айланади», — қўшимча қилди Hyundai вакили.
Изоҳ (0)