Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Қўқон шаҳри ва Андижон вилоятида амалий семинарлар ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўрисида»ги ПҚ-2966-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12 сентябрдаги 03/1-1025-сонли топшириғини ижросини таъминлаш мақсадида ўрмондан қўшимча фойдаланишни тубдан ривожлантириш бўйича 16–17 сентябрь кунлари Қўқон ва Андижон давлат ўрмон хўжаликларида амалий семинарлар ташкил этилди», — дейилади хабарномада.
Семинарларда республиканинг барча ўрмон хўжалиги бошқарма бошлиқлари ва бошқа соҳага маъсул мутассадилар иштирок этди. Семинарлар давомида Қўқон ва Андижон давлат ўрмон хўжаликлари мисолида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, кўчатхоналар ва плантациялар ташкил этиш, ўрмон муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш ҳамда ўрмонлардан қўшимча фойдаланиш бўйича илғор технологияларни жорий этиш амалий ишлари кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, ипакчилик саноати учун хом ашё етказиб бериш мақсадида тут кўчатларини етиштириш технологияси ва ўрмон фонди ерларида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ўрмонзорлар барпо қилиш, писта кўчатларини контейнерларда ёпиқ илдиз усулида етиштириш мавзулари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Келажакда белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш ҳамда соҳага илғор технологияларни жорий этиш учун ўрмон хўжаликлари раҳбарларининг кўникмалари шакллантирилди.
Семинарда қўмита раиси Н. Бакиров ҳамда Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Изоҳ (0)