Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳукумат раҳбари Тереза Мэйнинг Brexit бўйича қарори туфайли истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Мэй хоним 22 сентябрь куни Brexit хусусида чиқиш қилишни режалаштирган. Агарда бош вазир Европа Иттифоқи билан ягона бозорда қолиш учун бадал тўлаш қарорини маъқулласа, илгари бунга қарши чиққан Жонсон истеъфога чиқишга мажбур бўлади.
Айни пайтда Жонсон Нью-Йоркда бўлиб, БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этмоқда. Унинг ўзи истеъфо ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Изоҳ (0)