Дилшод Нуралиев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси Осиё Чемпионатининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади.
Саралаш ўйинларига Саудия пойтахти мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистонлик футболчилар ундаги илк учрашувни Баҳрайн ўсмирларига қарши ўтказиб, 89-дақиқада урилган ягона гол сабаб зафар қучди. Нуралиев 83-дақиқага келиб майдонга Миржалол Қосимовни туширди. 6 дақиқадан сўнг у рақиб дарвозасига ғалаба голини урди.
Осиё Чемпионати. Саралаш Ар-Риёд, Саудия Арабистони 18 сентябрь, душанба
Баҳрайн U16 — Ўзбекистон U16 0:1
Голлар: Миржалол Қосимов, 89 (0:1).Ўзбекистон: Мўминмирзо Қодиров — Абдурауф Бўриев (Миржалол Қосимов, 83), Хуршид Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов, Жасур Жалолиддинов, Руслан Рўзиев (Темур Мамасиддиқов, 63), Дониёр Собиров, Мироншоҳ Сатторов, Игорь Чикризов (Бобур Собиров, 33), Бобурмирзо Эргашев.
Олдинда Ўзбекистон термасини яна 3 та беллашув кутиб турибди. Айни пайтда Иордания термаси гуруҳни бошқариб турибди. Улар илк турда мезбон Саудияни 2:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, кейинроқ Шри-Ланка постига 7 та жавобсиз гол урди. Баҳрайн эса Шри-Ланка устидан 6:0 ҳисобида муваффақият қозонганди.
20 сентябрь, чоршанбаЎзбекистон — Шри-ЛанкаСаудия — Баҳрайн
22 сентябрь, жумаИордания — ЎзбекистонСаудия — Шри-Ланка
24 сентябрь, якшанбаБаҳрайн — ИорданияЎзбекистон — Саудия
Изоҳ (0)