Россия ФВВ «Биллур туб» кенг миқёсли экспедицияси доирасида Байкал кўли тубидан потенциал хавфли объектларни чиқариб олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Байкал қидирув-қутқарув операцияси раҳбари Семён Белокуров тақдим этган ахборотга кўра, охирги йилларда ғаввослар кўл тубидан 92 автомобиль, 18 қайиқ ва катер, олти қордаюрар, икки мотоцикл, трактор, шунингдек, биттадан вертолёт ва самолёт олиб чиққан.
Битта машинани олиб чиқиш операцияси бир соат вақт олади, маълум қилди амалдор. Унинг сўзларига қараганда, машинани дастлаб телебошқарувдаги сув ости аппарати ёрдамида топиш, сўнг унга махсус баллонларни мустаҳкамлаб, автомобилни чиқариш лозим.