Италия А сериясининг 4-тур беллашувлари ўз якунига етди.
Амалдаги чемпион «Ювентус» аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг 3 та голи сабаб, 3 очкони қўлга киритди. 4 та ўйинда 8 та гол урган Дибала тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.
Мазкур турда энг йирик ғалабани «Наполи» қўлга киритди — 6:0. Бу беллашувда бельгиялик Дрис Мертенс хет-трик қайд этди ва мавсумдаги голлари сонини 5 тага етказиб, «Интер» вакили Мауро Икарди билан тенглашиб олди.
Ўтган тур «Милан»ни йирик ҳисобда таслим қилган «Лацио»га Чиро Иммобиленинг дубли ёрдам берди. Италия термаси ҳужумчиси голлари сонини 6 тага етказиб олди.
Милан клублари мазкур турда 3 очкодан қўлга киритди. «Интер» сафарда ишончли ғалабага эришди, «Милан» эса «Фиорентина»дан олиб келинган Никола Калиничнинг дубли сабаб зафар қучди.
Италия А серияси 4-тур беллашувлари 16 сентябрь, шанба
«Кротоне» — «Интер» 0:2
Голлар: Милан Шкриняр, 82 (0:1). Иван Перишич, 90+1 (0:2).«Фиорентина» — «Болонья» 2:1
Голлар: Федерико Кьеза, 51 (1:0). Родриго Паласио, 53 (1:1). Херман Песселя, 70 (2:1).«Рома» — «Верона» 3:0
Голлар: Ража Найнгголан, 22 (1:0). Эдин Жеко, 34 (2:0). Эдин Жеко, 61 (3:0).Четлатиш: Самуэль Супраен, 66 (V).17 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)