Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17—20 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамкорлигида илмий экспедиция ўтказилмоқда. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.

Фото: «KRuz.uz»

Фото: «KRuz.uz»

Унда ёш олимлар, гид-экскурсоводлар, фотосуратчилар, блогер ва журналистлар иштирок этади. 25 кишидан иборат экспедиция аъзолари уч кеча-кундуз давомида Орол бўйи ҳудудида истиқомат қилиб, бугунги кундаги ҳақиқий ҳолат билан яқиндан танишади.

2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш, ушбу ҳудудда юзага келган экологик муаммоларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш ва амалга ошириш каби тадбирлар белгиланган.

Тадбир ташкилотчилари мазкур лойиҳа орқали Орол фожиасининг бугунги кундаги ҳолатига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, биология, геология, экология йўналишларида илмий-тадқиқотлар олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва касбий қизиқишларини янада оширишга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудудга сайёҳлар оқимини, айниқса, ёшлар ва экстремал туризм йўналишларида хорижлик меҳмонларни жалб этишга ҳисса қўшишни режалаштиришган.

Лойиҳа доирасида, шунингдек, Тошкент шаҳрида экскурсия натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди