Дам олиш кунлари бўлиб ўтган футбол бўйича Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари ўйинларидан кейин қизиқарли фактлар қалқиб чиқди.
Франция чемпионатида 9 та гол билан тўпурар бўлиб турган Радамель Фалькао ҳафта қаҳрамонига айланди. 6 та учрашувда 9 та гол урган «Монако» футболчиси, рақиблар дарвозасига 10 тагина зарба берган бўлиб чиқди.
Игорь Сергеев Ўзбекистон термасининг 10 та ўйинида гол ура олмаганини ўзбекистонлик ишқибозлар муҳокама қилиб турганида, 10 та зарбада 9 та гол урадиган ҳужумчилар борлиги ҳақида Самвел Бабаян билармикин?
Англия Премьер-Лигасининг 5-турида Лондоннинг беш клуби гол ура олмагани ҳам диққатга сазовор. «Челси» ва «Арсенал» ўзаро дуранг ўйнади. «Вест Ҳэм» «Вест Бромвич» билан, «Тоттенҳэм» эса «Суонси» билан очколарни бўлишиб олди. «Кристал Пэлас» ўз уйида «Саутгемптон»дан енгилди.
Мана шу вақтда Манчестер шаҳрининг икки клуби жами 10 та гол урди: «Уотфорд» — «Сити» 0:6 ва «Юнайтед» — «Эвертон» 4:0.
Изоҳ (0)