Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркманистон пойтахти Ашхобод мезбонлик қилаётган усти ёпиқ ареналардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Туркман миллий курашининг енгил вазн тоифаларида мезбонларга бас келишнинг иложи бўлмади ва улар кетма-кет олтин медалларга эга чиқди. -75 ва -90 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар беллашувида эса ўзбекистонлик полвонлар шоҳсупа чўққисидан жой олди.

Илҳом Машрабов ярим финалда туркманистонлик Дарё Аблиевни енгди. Финалда ҳам унга туркманистонлик спортчи рақиблик қилди ва бу сафар ўзбекистонлик полвон Оразмамед Велмамедовдан устун келди. Шу тариқа 23 ёшли спортчи Ўзбекистон делегацияси учун дастлабки олтин медални олиб берди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Обидали Мавлонов ҳам чемпионлик учун Туркманистоннинг икки спортчисини енгишига тўғри келди. У аввалига Арслон Ибрагимқулиевни, кейинроқ Овезгелди Бердиевни таслим этди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Ўзбекистон делегацияси ҳозирга қадар 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларини ҳам ўзиники қилиб олди. Бу натижа терма жамоани умумжамоа ҳисобида иккинчи қилиб турибди. Мезбон Туркманистон ҳисобида эса ҳозирданоқ 16 та олтин, 14 та кумуш ва 7 та бронза медали мавжуд.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда