Туркияда туристик автобус жарликка қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 27 яраланди. Воқеа Анталья вилоятида рўй берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Аниқлаштирилишича, автобусда Манавгатдан Адрасан қишлоғига экскурсияга кетаётган Туркия фуқаролари бор эди.
ЙТҲ рўй берган Қумлужа туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, автобус ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмаган, бунинг оқибатида транспорт воситаси 50 метр чуқурликка қулаган.
Изоҳ (0)