АҚШнинг Луизиана штатидаги Батон-Руж шаҳрида кўчалардан бири қонга ботди. Кўча фотосуратларини WBRZ нашри эълон қилди.
Сурат Флорида Бульвар кўчасидаги Greenoaks Funeral Home дафн бюроси яқинида олинган. Унда газондаги клапандан қон чиқиб, асфальтдан оқаётганини кўриш мумкин.
Аниқланишича, субстанция формальдегид аралашган қон экан. Шаҳар маъмурияти вакиллари воқеа жойига инспекция юборди. Текширув натижасида сизиш манбаси муниципал канализация эмас, хусусий мулкдаги жиҳозлар эканлиги аниқланди.
Сизиш тахминан 20 дақиқа давом этди, шундан сўнг дафн бюроси хўжайини қон оқимларини тўхтатишга эришди.
Изоҳ (0)