Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти этиб сайланганидан сўнг, биринчи навбатда ўзининг виртуал қабулхонасини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Бундан мақсад — мухлислар билан жонли мулоқотда бўлиш, фуқаролар билан мулоқот кўпригини яратиш. Эндиликда www.president.the-uff.com манзили орқали ЎФФдаги исталган мутасаддига исталган мавзуда мурожаат қилиш мумкин. Мурожаатлар электрон кўринишда ё виртуал қабулхонага ёки ташкилот президентининг president@the-uff.com электрон почта манзилига юборилиши керак.
Мурожаатингизга жавоб берилган ёки берилмаганини сайт орқали текшириш имконияти мавжуд. Виртуал қабулхонага ёзиш учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. Қабулхонанинг ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, мурожаатларни кўриб чиқиш усулини янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Аввалроқ ЎФФ матбуот хизмати Умид Аҳмаджонов ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтига эга эмаслиги ҳақида баёнот берганди.