Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани «Оқ Олтин» ОФЙда яшовчи фуқаро Ф.Бердимуратов сотиб олган уяли телефон аппарати кафолат муддати тугамасдан ишламай қолди, деб хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот хизмати.
Фуқаро якка тадбиркордан телефон учун берилган пулни қайтаришни ёки уни тузатиб беришни сўрайди. Сотувчи харидорнинг талабини бажаришдан бош тортди.
Шундан сўнг Ф.Бердимуратов Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг «ишонч телефони»га қўнғироқ қилиб, оғзаки мурожаат қилди.
Мурожаат Амударё тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда 73 000 сўм Ф. Бердимуратовга қайтариб берилди.
Изоҳ (0)