26 сентябрь куни Тошкентда иккинчи марта Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми ўтказилади, у «Ҳамкорликнинг янги имкониятлари» мавзусига бағишланади, деб ёзади UzDaily.
Тадбирда кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, авиация, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, металлургия, тиббий преператлар, ишлаб чиқариш маҳсулотлари, йўл-қурилиш техникаси, нефть-газ ускуналари, энергетика, гидротехника ва бошқаларни ишлаб чиқариш соҳаларида машғул бўлган 30 дан ортиқ Россия компаниялари қатнашиши режалаштирилган.
Бизнес-форум чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш, туризм, логистикани ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади.
Изоҳ (0)