• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шароф Рашидов. Буюк сулоланинг муносиб давомчиси

    «Sangzor.uz» нашри Шароф Рашидовга бағишланган «Фахр туйғуси ёки буюк сулола» номли мақолани тақдим этди.

    Фото:

    Фото: "Sangzor.uz"

    Хотиралар она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Комила Абдураимова тилидан ҳикоя қилинади.

    Сулола... Бу сўз замирида катта маъно-мазмун бор. Жиззахнинг «Совунгарлик» маҳалласида «Ҳалил тўпи» деб ном олган ака-укалар яшаган. Ҳалил бобонинг етти нафар ўғиллари бўлган. Улар: Соат, Рашид, Холмат, Расул, Қўшоқ, Зуҳур ва Ҳидир боболар. Ака-укалар ниҳоятда иноқ, меҳнаткаш инсонлар бўлган. Шу боис уларнинг фарзандлари ўқимишли, зиёли ва халққа нафи тегадиган инсонлар бўлиб етишган.

    Соат бобонинг фарзанди Маҳкам Соатов техника фанлари номзоди эди. Рашид бобонинг фарзандлари Шароф Рашидов атоқли давлат арбоби ва ёзувчи, Саҳоб Рашидов ҳуқуқшунос олим, Асил Рашидов адабиётшунос, Носир Рашидов техника фанлари доктори, академик, Холмат бобонинг фарзандлари Турсунбой Холматов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (мен у инсоннинг қизи эканимдан бутун умр фахрланиб келяпман), Расул бобонинг фарзандлари Асад Расулов ва Қобилжон Расулов халқ маорифи аълочилари, Қўшоқ бобонинг фарзанди Низом Қўшоқов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, Зуҳур бобонинг ўғли Туроб Зуҳуров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, зиёлилар бўлиб етишди. Бундай сулола билан фахрланмай бўладими?

    Соат бобонинг ўғиллари Маҳкам Соатовнинг рафиқаси Хайринисо Соатова Шароф Рашидов билан бир неча бор учрашганини хотирлаб шундай дейди:

    —Мен Соат бобонинг ўғлига 1960 йилда турмушга чиқдим. Тошкентда яшаб ишладик. Ўша даврларда биз учун Шароф Рашидов оиласи ибрат эди. Ҳар гал уларникига борганимизда бир-бирига бўлган ҳурматини ва фарзандлар тарбиясини кўриб ҳавасимиз келарди. Биз ҳам улардек бўлишга интилар эдик. Эсимда, биз Шароф Рашидовнинг 50 йиллик юбилейида бўлганимизда қариндошлардан бири у кишининг турмуш ўртоғи Хурсанд ойидан сўради:

    —Биз Шароф аканинг туғилган кунларини биламиз, лекин сизнинг туғилган кунингизни билмаймиз.Хурсанд ойим шундай жавоб берди:

    —Шароф акангиз билан яшаган ҳар бир кунимни туғилган куним деб биламан.

    1955 йилда Шароф Рашидов хизмат сафаридан Тошкентга қайтиб келганида қадрдон дугоналарни учратади. Ўшанда уларга бағишлаб «Дугоналар бормисиз, омонмисиз?» деб номланган шеърни ёзади. Хушовоз хонанда Саодат Қобулова қўшиқни маромига етказиб ижро этади.

    — Дам олиш кунлари уйларига борганимизда Хурсанд ойим қайнонам Хосият онани қучоқ очиб кутиб олар эди, — дея сўзини давом эттиради суҳбатдошим. «Келинг дугона, сизни кўрсам аямни кўргандай бўламан» дерди.

    Мен қайнонамдан «Сизни нега у киши дугона дейди?» деб сўраганимда «Овсинлар жуда иноқ яшар эдик, бир-биримизни дугона деб чақирар эдик. Шарофжон шунинг учун онасидан эшитиб қолган бу сўзни ардоқлаб бизга шундай мурожаат қилади» деди.

    1962 йилда биз ўғил фарзанд кўрдик. Ўшанда Маҳкам акам Шароф Рашидовникига борган. Хонадон соҳиби «Ўғлингнинг отини Анвар деб қўйгин. Мен куни кеча ‘Қудратли тўлқин‘ номли асаримни тугатдим. Ундаги бош қаҳрамоннинг исми Анвар», деб ўғлимизнинг исмини Анвар деб қўйиб берганлар. Йиллар ўтиб Анваржон улғайди, у ҳам ўғил кўрди. Набирамизнинг исмини Шароф аканинг хотираси учун Шарофжон деб қўйдик. Ниятимиз, Шароф Рашидовнинг ҳаёти давом эцин.

    Ўчмас хотираларни онамдан, яқин қариндош-уруғлардан жуда кўп эшитаман, тинглаб хулоса чиқараман. Боболаримнинг соддадиллиги, камтарлиги, халқ хизмати учун жон-дили билан хизмат қилгани тўғрисида мактабда шогирдларимга, уйда фарзандларим ва набираларимга сўзлаб беришдан чарчамайман.

    15.09.2017, 11:59   Изоҳ (0)   46752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро тўлов картасининг ишлатилиши ва тижорат банкларида жисмоний шахслардан чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисида Миллий банк ахбороти

    15.09.2017, 11:53

    Тошкентда Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми ўтказилади

    15.09.2017, 10:39

    Марказий банк инфляциявий таргетлашга ўтади

    15.09.2017, 10:32

    «Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди

    15.09.2017, 10:09

    Тошкентда қарийб 14 миллион сўмлик алимент қарзини тўлашни хоҳламаган эркак 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    15.09.2017, 06:15

    Судга оширилган Жасур Иброҳимов иши, қўлга олинган Spark ўғриси, бир ҳафтада 300 млн долларни сўмга алмаштирган ўзбекистонликлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    14.09.2017, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.