Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Мьянма ғарбида истиқомат қилувчи рохинжа элатига мансуб мусулмонлар атрофида юзага келган вазиятни «геноцид ва этник тозалаш» деб атади. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Вашингтон Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказидаги чиқишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Уларга қарши содир этилган жиноятларни геноцид ёки этник тозалаш деб аташ мумкин», — деб қайд этди у. Унинг сўзларига қараганда, «халқаро ҳамжамият у ерда юз бераётган ҳодисаларни эътиборсиз қолдира олмайди».
Вазир, шунингдек, рохинжа муаммосини АҚШ президенти Дональд Трамп билан муҳокама қилганлигини маълум қилди. Нажибнинг таъкидлашича, Трамп Малайзия ҳукумати безовталигига шерик бўлмоқда.
Аввалроқ Малайзия ҳукумати Мьянмадан қабул қилинаётган қочоқлар сонини оширишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)