Хитойнинг Шеньян шаҳрида яшовчи ёш жуфтлик ўзларининг никоҳ тўйи кортежи учун умумий фойдаланишдаги велосипедларни ижарага олди. Тўй кортежи акс этган суратлар CGTN телеканалининг Facebook’даги саҳифасига жойланди.
Лимузинлар ва ҳашамдор машиналарнинг ўрнига ёшлар велосипедларни ижарага олишга қарор қилди ва шу тариқа анчагина маблағни тежаб қолди. 30 та велосипед учун улар атиги 30 юан (4,6 доллар) тўлаган.
Барча велосипедлар Мобике компаниясига тегишли бўлиб, кортеж шаҳар кўчаларида кўплаб одамларнинг эътиборини тортди.
Изоҳ (0)