Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан жой олган «Марибор» — «Спартак» ўйинида ишқибозлар бош ҳакамга тан жароҳати етказишга уринди.
Словениянинг Марибор шаҳрида ўтган учрашувни германиялик Дениз Айтекин бошқариб борганди. Ўйинда ғолиб аниқланмади — 1:1.
Фейрбол ҳакамга йўлантирилгани аниқ. Бироқ мўлжалда бирозгина адашилган. Унинг қайси сектордан учиб чиққани борасида аниқ маълумотлар йўқ. УЕФА ишни ўрганиб чиқиб, мезбонларга нисбатан чора кўриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)