Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мамлакат Олий Лигасининг 19-туридан қолиб кетган 3 та беллашувга жой топиш учун, умуман бошқа турнинг 3 та ўйинини яна бошқа муддатга ўзгартирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълумот берди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян «Локомотив», «Насаф» ва «Пахтакор»нинг учдан ортиқ футболчисига ЖЧ—2018 саралаш ўйини учун чақирув қоғози юборганди. Мазкур уч клуб регламентда ёзиб қўйилган банддан фойдаланиб, 19-турдаги ўйинларини бошқа муддатга суришни ПФЛдан сўраган. Ташкилот эса уларнинг ҳуқуқини қаноатлантирган.

Қуйида 19-турдан қолиб кетган ўйинларнинг янги санаси тақдим этилган.

Ўзбекистон Олий Лигаси 19-тур беллашувлари 26 сентябрь, сешанба

«Пахтакор» — «Машъал»«Сўғдиёна» — «Насаф»«Олмалиқ» — «Локомотив»

Аслида 28 сентябрь куни Олий Лигада 23-тур беллашувлари старт олиши керак. ПФЛ эса 26 сентябрга ўйинлар белгилади. Оқибатда, 23-турнинг ҳам 3 та ўйинини бошқа санага кўчирди.

Эндиликда 28 сентябрь ўтиши керак бўлган «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйини 1 октябрда бўлади. 28 сентябрдаги «Обод» — «Локомотив» учрашуви эса 29 сентябрга қолди. Ва ниҳоят 29 сентябрга аввалдан белгиланган «Бунёдкор» — «Машъал» ўйини 30 сентябрда ўтадиган бўлди.

12 сентябрь куни ЎФФ президенти этиб Умид Аҳмаджонов сайланди. Ҳозирча ПФЛнинг келгуси тақдири сўроқ остида турибди. Бунгача 8 йил давомида ташкилотни бошқариб келган Фарҳод Магомедов ўз вазифасидан озод этиладими ёки фаолиятини давом эттирадими — аниқ маълумотлар йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк