Ироқ жанубидаги Ди-Кар вилоятида рўй берган икки терактда 50 киши ҳалок бўлди, 87 киши жабрланди. Бу ҳақда IraqiNews хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳарбий формадаги жангарилар 14 сентябрь куни йўл четидаги қаҳвахонага кириб, ташрифчиларга қарата бетартиб ўт очган. Сўнг улар турли машиналарга ўтириб, Ди-Кар ва Мутанна вилоятлари орасидаги назорат-ўтказиш пунктига йўл олган. У ерда машиналардан бири ҳавога учирилган.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)