Йўл ҳақарати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини автоматик равишда қайд қилиш камералари Тошкентнинг яна 280 чорраҳасида пайдо бўлади, деб хабар қилди Uz24.
Хабарга кўра, яқинда Ўзбекистонда видеоқайд камералари ўрнатишнинг иккинчи босқичи бошланади. Бу «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида тахминан икки йил давомида амалга оширилади. Ушбу давр мобайнида камералар босқичма-босқич ишга туширилади.
Келажакда камералар киритиш тизими хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида янада такомиллаштириб борилади.
«Бизнинг ходимлар бир неча хорижий мамлакатларда бўлишди. Масалан, Хитойда камералар қоидабузарликнинг 10га яқин турини аниқлаш имконига эга. Тошкентда эса бугунги кунда камералар фақат 2 турдаги қоидабузарликни аниқламоқда: тезликни ошириш ва қизил чироққа ўтиб кетиш. Ушбу йўналишда ҳам ишлаймиз», — деди ИИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Тошкентдаги 115 та чорраҳаларда видео кузатув камералари ишга туширилди. Улар ҳар куни 700 тадан дан 1000 тагача қоидабузарликларни аниқламоқда. Камералар томонидан қайд қилинган қоидабузарликлар 3 кун ичида расмийлаштириб, почта орқали автоулов эгасига юборилади. Агар автомобиль юридик шахс номида бўлса, фирма директорига юборилади.
Изоҳ (0)