Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида экология мавзусига бағишланган халқаро фотосуратлар танловининг якуний натижалари эълон қилинди.
Танлов 60 давлат вакилларидан иборат иштирокчиларни жамлади. Унда иштирок этиш учун 258 та ариза қабул қилинди.
Халқаро фотосуратлар танлови «Озон қатлами ва мен» ва «Иқлимнинг ўзгариши—менинг нигоҳимда» каби номинациялар бўйича ўтказилди.
Мазкур танлов ғолиблари 16 сентябрь Озон қатламини муҳофаза қилиш Халқаро куни арафасида аниқланди.
«Озон қатлами ва мен» йўналишида биринчи ўринни Арманистон вакили Люсине Торосян эгаллади.
«Иқлим ўзгариши—менинг нигоҳимда» йўналишида эса бангладешлик Монируззаман Сазал ғолиб деб топилди.
Изоҳ (0)