Испания конституцион суди Каталониянинг қироллик таркибидан чиқишини белгилайдиган қонуннинг амал қилишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, конституцион суд мамлакат ҳукуматининг даъвосини кўриб чиқиб, шундай хулосага келди.
Каталония расмийлари кўпдан буён мамлакат таркибидан ажралиб чиқиш ҳаракатларини олиб бормоқда. Яқинда мухтор минтақада мустақиллик референдуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Марказий ҳукумат бунга қаршилик кўрсатиш мақсадида конституцион судга қатор даъволар киритди.
Изоҳ (0)