БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялари янгиланганига қарамай, Шимолий Корея банклари вакиллари Россия ҳудудида аввалгидай ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШ молия вазирининг ёрдамчиси Маршалл Биллингсли баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Россия компаниялари Шимолий Кореяни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда», — деди у.
Амалдорнинг сўзларига қараганда, КХДРнинг банк вакиллари РФ ҳудудида ҳар қандай резолюцияларга зид равишда ишламоқда.
«Ваҳоланки, Россия БМТда шу резолюцияларни ёқлаб овоз берган», — таъкидлади Биллингсли.
Шу билан бирга, у Хитой ва Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДР бўйича охирги резолюциясини қўллаб-қувватлагани боис улар ҳақида мақтов сўзларини айтди.
Изоҳ (0)