Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрь кунидаги 351-сонли қарорига асосан аҳолини биометрик паспорт билан ҳужжатлаштириш муддати 2018 йил 1 июлга қадар узайтирилган эди, шунга қарамасдан Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБ ходимлари томонидан аҳолини биометрик паспорт билан ҳужжатлаштириш ишлари жадаллаштирилмоқда, жумладан 2017 йил сентябрь ойига қадар Оқолтин туманида 49 232 нафар аҳолидан 92,15 фоизи биометрик паспорт билан ҳужжатлаштирилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Юридик таъминлаш бўлинмаси бошлиғи капитан Ў.Ш.Ҳайдаров «Дарё»га маълум қилди.
Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан 2017 йил 8 август кунидаги Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисидаги 3182-сонли Президент қарорига таяниб Оқолтин туманида яшовчи туман ИИБ паспорт бўлинмасига боришга имкони бўлмаган 4 нафар ногирон фуқаронинг яшаш хонадонига борилиб, улар иштирокида биометрик паспорт олишга ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Жумладан, Оқолтин тумани Андижон ҚФЙ, Н.Ботиров кўчаси 14/2-уйда яшовчи 1924 йилда туғилган Каримова Умидага Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи М.Жўраев иштирокида биометрик паспорт олишнинг ҳужжатлаштирилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўша куни сал кам юз ёшни қаршилаётган Умида аянинг кўзларида чексиз қувонч кўриниб турар эди.
Изоҳ (0)