Эртага — 12 сентябрь куни Radisson Blu меҳмонхонасида ЎФФ президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан ташкилотнинг амалдаги президенти Мираброр Усмонов унда ўз ваколатларини топширади.
«Championat.asia» нашрининг маълумот беришича, сайловдан кейин Мурод Алиев ва Умид Аҳмаджонов ЎФФ таснифида иш бошлаши мумкин. Ҳар икки мутахассис Тошкент клубларида фаолият олиб бормоқда. Алиев «Бунёдкор»да, Аҳмаджонов эса «Пахтакор»да вице-президент ҳисобланади.
Норасмий маълумотларга кўра, Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти сифатида фаолият юритиши, Мурод Алиевга ПФЛ ишониб топширилиши мумкин. Бунгача ПФЛга Фарҳод Магомедов раҳбарлик қилаётганди.
Изоҳ (0)