Сурия ҳукумат қўшинлари артиллерия кўмагида Дайр аз-Завр шаҳридан шарқий йўналишда ҳужумга ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, генерал Сухайл жангчилар ҳамда Республика армиясининг генерал Заҳириддин қўмондонлигидаги қўшилмалари 8 сентябрь куни ҳужум ҳаракатларини бошлаган. Олд отрядларнинг силжишини реактив ва стволли артиллерия қўллаб турибди.
Дайр аз-Заврнинг шарқий четида 2017 йил январидан буён мингдан ортиқ ҳарбий хизматчидан иборат гарнизон ўрнашган база қамал ҳолатида турибди.