4 сентябрь куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказидан уч ёшли қизчани қўли электр гўшт қиймалагичга кириб, қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Бошқарма қутқарув отряди ходимлари зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига етиб борди ва шифокорлар билан ҳамкорликда қизчанинг электр гўшт қиймалагичга кириб, қисилиб қолган қўлини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олди.
Изоҳ (0)