Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи, 1971 йилда туғилган Светлана Сердюк туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Аризага кўра, унинг уйидаги қарийб 4,5 миллион сўм номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.
Айтилишича, номаълум шахс қўлидаги картошкаларни жабрланувчига бериб, уй телефонидан қўнғироқ қилиб олишни илтимос қилган. Унинг гапларига ишонган Сердюк ўғрини уйига киритган.
Номаълум шахс уй эгасидан ўзининг минг сўмлик купюралардан иборат 15 минг сўм пулини беш минглик купюраларга алмаштириб беришни сўраган. У шу йўл билан уйдаги пуллар қаерда жойлашганини билиб олган. Шундан сўнг ўғри «ошқозони оғриётганини» айтиб, Сердюкдан пиёз ва сув сўраган. Уй эгаси унинг илтимосини бажариш учун ошхонага кетган пайтда ўғри ётоқхона жовонида турган пулларни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Изоҳ (0)