Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Амур йўлбарсига қиёслади. Бу ҳақда у Владивостокда ўтаётган учинчи Шарқий иқтисодий форум пленар йиғилиши чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Қадим замондан корейслар йўлбарсни муқаддас жонивор ҳисоблаб, уни жуда яхши кўради, — деди Мун Чжэ Ин, Россия етакчисига мурожаат қиларкан. — Кўплар сизнинг руҳингиз, жаноб президент, Амур йўлбарси руҳига ўхшаш деб ҳисоблайди».
Мун Чжэ Ин ўзи ҳам ушбу жониворга алоқадорлигини таъкидлаб ўтди.
«Исмимдаги ‘Ин’ қисми йўлбарс маъносини беради».
«Агар биз бирга ишлаб, Узоқ Шарқни ривожлантирсак, биз буни уддалаймиз», — хулоса қилди у.
Изоҳ (0)