БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қурол ишлатилишида мамлакатнинг амалдаги ҳукуматини айблади. Бу ҳақда халқаро ташкилот расмий сайтида чоп этилган ҳисоботда айтилди.
«Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари Хон-Шайхунда зарин моддасидан фойдаланиб, 80 кишини ўлдирди, уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар эди. Шунингдек, яқин атрофдаги тиббий муассасаларга ҳаводан зарба берди. Бу кимёвий ҳужум қурбонларига ёрдам бериш қобилиятининг жиддий тушиб кетишига ва бунинг оқибати ўлароқ тинч аҳоли ўртасида қурбонларнинг кўпайишига олиб келди», — дейилади ҳисоботда.
Бундан ташқари, ҳисоботда айтилишича, Идлибда, Хамада ва Шарқий Гутада Сурия қўшинлари жанговар хлордан фойдаланган.
«Бу ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳамда кимёвий қурол тўғрисидаги конвенциянинг яққол бузилишидир», — хулоса қилинади ҳужжатда.
Изоҳ (0)