Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида она янги туғилган чақалоғини кўчада қолдириб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Айтилишича, жинси эркак бўлган чақалоқ туманнинг «Навоий» маҳалласи Остона кўчасида қолдирилган сумка ичида топилган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёл кишининг шахси аниқланган.
Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)