Роберт Левандовскисиз ҳаракат қилиб, ЖЧ—2018 саралашининг сўнгги турида Даниядан йирик мағлубият қабул қилиб олган Польша, 8-турда Қозоғистон дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Жумладан, Левандовски ҳам қатордан кам бўлмади.
Мазкур турда Дания ва Черногория термалари ҳам муваффақият қозонди. Ўтган тур Черногориянинг «Пахтакор»да тўп сурувчи ҳимоячиси Марко Симич гол урган бўлса, бу сафар у майдонга тушмади. Дания постига эса арманистонликлардан ўз вақтида Тошкентнинг «Локомотив» клубида тўп сурган Руслан Корян гол уришга эришди.
Айни пайтда дастлабки уч ўринда бораётган жамоаларнинг барчаси Россия—2018 учун рақобатни давом эттирмоқда. Сўнгги икки тур барча масалага ойдинлик киритиб беради.
ЖЧ—2018. Саралаш «E» гуруҳи. 8-тур 4 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)