Эроннинг «Хотам ал-Анбиё» ракета ҳужумига қарши мудофаа базаси қўмондони генерал Амир Фарзод Исмоилий АҚШ авиациясига, у ҳарбий ёки фуқаролик авиацияси бўлишидан қатъий назар, Эрон ҳаво ҳудудидан ўтиш тақиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда, Fars агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз дунёга бунинг ўрнига икки хил стандартларни кўрсата олмаймиз, масалан, АҚШ ўзига бино қўйган жаҳон ҳокимияти эканлигини айтамиз, ва АҚШ самолётларига, ҳатто йўловчи ташувчиларига ҳам, Эрон Ислом Республикаси ҳаво ҳудудидан ўтишига йўл қўймаймиз, негаки Эрон АҚШ ҳукумати сиёсатига қаршидир», — деди Исмоилий.
Ўз навбатида, Эрон бригада генерали Муҳаммад Бакирий Теҳрондаги чиқишида Эрон ҳаво ҳудудига кирувчи «ҳар қандай душман самолёти» дарҳол огоҳлантирилишини таъкидлаб ўтди.
«Душманлар уларнинг самолётлари огоҳлантирилиши Эрон кўрадиган чораларнинг энг кичиги эканлигини билиши лозим», — қайд қилиб ўтди у.
Изоҳ (0)