Европада бир неча ҳафта муқаддам Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович томонидан мамлакат олиб чиқиб кетилган катта миқдордаги олтин ҳибсга олинди. Бу ҳақда Украина бош прокурори вакили Евгений Енин баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Бир неча ҳафта муқаддам бир Европа мамлакати билан ҳамкорлик доирасида кўп миқдордаги олтин ҳибсга олингани ҳақида ахборот олдик», — маълум қилди у.
Унинг сўзларига қараганда, камида ярим тонна олтин топилган.
Олтиннинг умумий қиймати 200 миллион долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)