Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан газ ва электр энергияси ресурсларидан фойдаланиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасида электр-энергияси бўйича белгиланган бир ойлик ундирув режаси 23,82 миллиард сўмни ташкил этади.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимларининг сай-харакатлари эвазига ой якунида бу рақамлар 26,609 миллиард сўмга етказилди, яъни 114 фоизга бажарилди.
Изоҳ (0)