Ўзбекистон Марказий банки расмий сайти 4 сентябрь куни АҚШ доллари ва бошқа хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилганидан сўнг, узилишлар билан ишлай бошлади.
Янги курс эълон қилинганидаг сўнг, WWW.uz сервиси маълумотларига кўра, сайтга соат 20:00—21:00 оралиғида қарийб 4 минг киши кирган. Бунгача сайтга 4 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб ҳар соатда 2—2,5 минг атрофида фойдаланувчи кираётган эди.
Қайд этиш жоиз, одатий кунларда Марказий банк расмий сайтига 2—3 минг фойдаланувчи ташриф буюради. Президентнинг 2 сентябрдаги валюта сиёсатини либераллаштириш ҳақидаги фармонидан кейин, 4 сентябрь куни сайтга мазкур хабар тайёрланаётган вақтда 17 минг киши ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)