Бельгияда 3 август куни кўргазмали чиқиш чоғида вертолётдан тушиб кетган учувчининг танаси топилди. Бу ҳақда, RTBF телерадиокомпаниясига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қидирувда 50 киши иштирок этди. Тана ўрмон ҳудудларидан топилди.
Леж провинциясининг Амэ коммунасида жойлашган тўртинчи муҳадислик баталонидаги очиқ эшиклар куни давомида кўп мақсадли Agusta A-109 вертолёти учувчиларидан бири тушиб кетди.
Кўргазмада парашютдан сакраш машқлар кетаётган эди. Аммо учувчининг парашюти йўқ эди.
Изоҳ (0)