Россия—2018 мундиали учун кураш олиб бораётганлар орасидан Украина ўз гуруҳи пешқадамига айланиб олди.
Бунга биринчи сабаб сифатида Хорватия ва Косово термалари ўртасидаги беллашувнинг бошқа санага қолдирилганини кўрсатиш мумкин. Томонларнинг илк тўқнашувида хорватлар сафарда тўп суришига қарамай, жавобсиз 6 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Украина эса ўз уйида Туркияни таслим қилди — 2:0. Шу тариқа украинлар турнир пешқадамига айланди. Мазкур жамоаларнинг Коня шаҳрида ўтган дастлабки ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
Келаси турда Исландия ўз уйида Украинани қабул қилади, Туркия эса Хорватияни меҳмон қилади.
ЖЧ—2018. Саралаш «I» гуруҳи. 7-тур 2 сентябрь, шанба
Финляндия — Исландия 1:0
Гол: Александер Ринг, 8 (1:0).Четлатиш: Рюрик Гисласон, 76Украина — Туркия 2:0
Голлар: Андрей Ярмоленко, 18 (1:0). Андрей Ярмоленко, 42 (2:0).Хорватия — Косово (қолдирилди)
Изоҳ (0)