Сомали шимоли-шарқида рўй берган портлашда 12 киши ҳалок бўлди. Теракт учун жавобгарликни «аш-Шабоб» гуруҳи ўзи зиммасига олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Портлаш Пунтленд мухтор туманидаги аҳоли яшаш пунктларидан бирида рўй берди.
«Аф-Урурдаги бозор яқинида ўрнатилган бомба ишга тушди. Айни пайтда 12 киши, шу жумладан, тинч фуқаролар ва ҳарбийлар ҳалок бўлди», — маълум қилди Пунтленд ҳарбийлари вакили Муҳаммад Исмоил.
Изоҳ (0)