30 август куни тунги вақтда Тошкент вилоятининг Пискент тумани «Намуна» маҳалласи ҳудудидан европача ташқи кўринишга эга 45-50 ёшли номаълум эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Ўтказилган суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчининг бош қисмига кўплаб оғир жароҳатлар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ҳозирги вақтда жабрланувчининг шахсини аниқлаш ва мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)