1 сентябрь куни тонгда Ўзбекистондаги жомеъ масжидларида ҳайит намози ўқилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 15 миллиондан ортиқ киши саодатли кун ибодатини адо этди, деб ёзади ЎзА.
Пойтахтдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан одамлар билан гавжум бўлди.
«Ҳайит намози маърузасида Қурбон ҳайити байрами тарихи, муқаддас динимиз буюрган ибодатлар, юртимизда ислом дини ривожи, маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.
Қурбон ҳайити маърузасида халқимизнинг улуғ фарзанди, мустақиллигимиз асосчиси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси ёдга олинди. У киши раҳнамолигида халқимиз турмуши фаровонлиги, эмин-эркинлигимиз йўлида амалга оширилган кенг миқёсли ислоҳотлар бардавомлиги эътироф этилди.
Қурбон ҳайити амалларини адо этган юртдошларимиз бир-бирларини улуғ байрамлар билан қутлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)