Германиянинг Гамбург шаҳри рингларида бугун — 31 август куни уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси кўриниш беради. Уларнинг барчаси мундиал ярим финаллари доирасида рингга кўтарилади.
Тақвимга кўра, ярим финалнинг қолган жанглари эртага — 1 сентябрь куни ўтказилади. Қуйида бугунги тўқнашувларнинг тахминий вақти кўрсатиб ўтилган.
- 21:15 — Ҳасанбой Дўстматов — Мартинес Юбержен (Колумбия) — 49 кг.
- 22:00 — Иқбол Холдоров — Фредус Роҳас (АҚШ) — 64 кг.
- 23:00 — Санжар Турсунов — Евгений Тишенко (Россия) — 91 кг.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати беллашувларини Ўзбекистон учун UzReport телеканали трансляция қилмоқда.
Изоҳ (0)