Сирдарё вилоятида 280 минг киши Жаҳон банки лойиҳаси доирасида сув билан таъминланади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
1996 йили халқаро молиявий ташкилот Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида сув ва канализация тизимларини тозалашга 450 миллион доллар ажратган эди.
Яқинда Жаҳон банки лойиҳавий жамоаси Сирдарё вилоятига сафар қилиб, лойиҳа реализация жараёни билан танишиб чиқди. Сардоба, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин ва Ҳовос туманларида сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш учун Жаҳон банки Ўзбекистонга 88 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратган эди.
Ҳукуматнинг ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча 12 миллион доллар лойиҳага киритилди.
Икки кунлик танишув ташрифи давомида Жаҳон банки вакиллари Сирдарёдаги «Сувоқова» ДУП ва уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги вакиллари билан лойиҳа реализациясини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)