30 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Алишер Хаджаев ЎзМТРК раҳбарлигига қайтди. ЎзМТРКнинг 2017 йилдаги барча раҳбарлари — битта расмда.
2. «Прокуратура текширсин, тест натижалари бекор қилинсин». Жамоатчилик ОТМлардаги «шубҳали тасодифлар» бўйича текширув ўтказишни талаб қилмоқда.
3. Тошкентда қурилган янги уй ипотекасига прописка қўшиб берилади. Бунинг учун харид қиладиган уй қиймати энг кам иш ҳақининг 2500 баробаридан кам бўлмаслиги лозим.
4. Ўзбекистонда «911»нинг аналоги — 112 фавқулодда хизмат рақами ишга тушиши кутилмоқда. Бу хизмат «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида жорий этилиши мумкин.
5. ИШИДнинг тўрт нафар ўзбекистонлик аъзоси бомба тайёрлаш вақтида портлаб кетди. «Қўштепа туманида жангарилар томонидан тайёрланаётган бомба муддатидан олдин портлаб кетган».
Бонусига — Шимолий вокзал яқинидаги йўл ўтказгич қурилиши (фото).
Изоҳ (0)